Вернер "Челси"да қанча маош олаётгани маълум бўлди

Германиялик ҳужумчи Тимо Вернер “Челси”да қанча маош олаётгани маълум бўлди.

Sport Bild мухбири Кристиан Фалькнинг хабар беришича, 25 ёшли футболчи Лондон клубида йилига 20 миллион евродан ортиқроқ маош олмоқда.

Вернер “Челси”га 2020 йилнинг ёзида “РБ Лейпциг”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида “аристократлар” сафида АПЛда жами 37 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйди.

Вернер 2017 йилдан буён Германия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!