Вернер Европа чемпионлар лигаси рўйхатидан чиқарилди

“Лейпциг” ҳужумчиси Тимо Вернер жамоани тарк этиши аниқ бўлди. “Лейпциг” уни Чемпионлар лигасининг қолган учрашувларида ўйнайдиган футболчилар рўйхатидан чиқарди.

Тимо Вернернинг ўзи янги клуби “Челси” сафига тезроқ қўшилишни истамоқда. 24 ёшли ҳужумчи  Чемпионлар лигаси мавсумини “Лейпциг”да якунлаш таклифни рад этди.

Вернернинг трансфери ҳақида яқин фурсатда расман эълон қилинади. “Челси” футболчининг шартномасида кўрсатилган 53 миллион еврони тўлашга рози бўлган.

“Лейпциг” Вернерни 2016 йили “Штутгарт”дан 14 миллион еврога харид қилган. Шундан буён Тимо барча турнирларда 156 та учрашув ўтказиб, 92 та гол урди ва 40 голли пас узатди. Унинг фаолиятида жорий мавсум алоҳида аҳамият касб этади. У бу мавсумда 42 та учрашувда 31 та гол урди ва 13 та голи пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!