Вернернинг бенефисига айланган учрашувда "Челси" ғалабани қўлдан чиқарди
Англия Премьер-лигаси 5-туридан ўрин олган "Челси" - "Саутгемптон" учрашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар 3:3 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Ушбу беллашувда "аристократлар"нинг жорий ёзда харид қилган германиялик футболчиси Тимо Вернер 2 та гол ва 1 та ассистга муаллифлик қилди. Аммо бу лондонликлар ғалабасига кифоя қилмади.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Вестергор Уолкоттнинг зарбаси йўлини дарвозага буриб юборди.
- 90+'
Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Вернер ўрнига Абрахам майдонга тушди.
- 87'
Пулишич ўз ўрнини Жеймсга бўшатиб берди.
- 86'
Адамс ва Ромеу ўрнига Диалло ва Лонг майдонга туширилди.
- 84'
Ромеу Кантега нисбатан ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 81'
Ингзнинг зарбасини Кепа қайтарди. Яқин бурчакни испан посбони яхши ёпа олди.
- 78'
Чей Адамснинг зарбаси ноаниқ кетди. Анча хавфли зарба. Уолкотт шеригига ўз вақтида тўпни етказиб берганини ҳам эътироф этишимиз зарур.
- 77'
Редмонд ўрнига Телла майдонга тушди.
- 76'
Зиеш навбатдаги бурчак зарбасини аниқ амалга ошира олди. Хаверцнинг бош билан берган зарбасига эса аниқлик етишмади.
- 76'
Зиешнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.
- 72'
Зиеш Маунт ўрнига майдонга тушди.
- 69'
Бурчак зарбаси "Саутгемптон"га наф келтирмади.
- 65'
Тўп майдон марказида бўлиб турибди. Хавфли вазиятлар содир этилмаяпти.
- 62'
"Челси" тўп билан. "Саутгемптон" босим уюштиряпти.
- 59'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Вернернинг узатмасидан сўнг, Хаверц ҳисобни яна жамоаси фойдасига оғдирмоқда.
- 57'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Зума ва Кепанинг қўпол хатосидан сўнг, "Саутгемптон" футболчилари ҳисобни тенглаштирди.
- 54'
Ингснинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. Аммо анча яхши ўйланган, кучли зарба гувоҳига айландик.
- 52'
"Челси" шошилмаяпти. "Саутгемптон" ҳам ўз навбатида босим уюштирмаяпти.
- 49'
Уорд-Проузнинг жаримадан узатган тўпини жамоадошлари дарвозага йўналтириб юбора олмади.
- 49'
Чилуэлл сариқ карточка олмоқда.
- 48'
Ингз тўпни ўзига бўйсундира олмади. Ҳужум тўхтатилди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ингз марказдан узатилган тўпни ажойиб тарзда дарвозага жойлади. Кепани усталик билан алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозани ишғол қилди.
- 39'
Вернернинг зарбаси анча ноаниқ кетди.
- 32'
"Челси" тўлиқ устунлик қилмоқда.
- 29'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Вернер дубль қайд этмоқда. "Саутгемптон" ҳимоячилари ва дарвозабон шармандаларча ортда қолдирилди.
- 26'
"Саутгемптон" жарима майдони ичида пала-партишлик. "Челси" футболчиларининг кетма-кет зарбалари ҳимоядагиларга тегиб қайтди.
- 25'
Аспиликуэта ҳужумда фол ишлатди.
- 20'
"Челси"нинг бурчак узатмаси ўхшамади.
- 19'
Пулишичнинг зарбасини яна ҳимоячилар блоклай олди.
- 16'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Вернер бир ўзи "Саутгемптон" ҳимоясини парчалаб ташлади.
- 14'
Вернерниг голи офсайд сабаб бекор қилинди.
- 12'
Кантенинг ноаниқ узатмаси сабаб "Челси" ҳужуми барбод бўлди.
- 8'
Адамснинг зарбасини Кепа ажойиб тарзда қайтариб юборди. Яхши сейв.
- 8'
Вернернинг узатмаси борган жойда шерикларидан ҳеч ким йўқ эди. Агар у дарвозага зарба йўллашни мақсад қилмаган бўлса...
- 6'
Пулишичнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. Чилуэллдан яхши узатма.
- 5'
Ингзнинг зарба йўллашига ҳимоячилар йўл қўймади.
- 3'
Дастлабки хавфли ҳужум "Челси"да. Дарвозабон иккита сейв намойиш этишга мажбур бўлди. Чилуэлл ва Хаверцнинг зарбалари бартараф этилди.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛ доирасидаги "Челси" - "Саутгемптон" учрашуви бошланмоқда. Ушбу беллашувни матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.
Фикрлар