Вернернинг "Челси"га трансфери нега кечикяпти?

“РБ Лейпциг” форварди Тимо Вернернинг “Челси”га кутилаётган трансфери нега кечикаётгани маълум бўлди.

Гап шундаки, Вернер тиббий кўрикдан ўтолмаяпти. The Athletic нашри мухбири Рафаэль Хонигштейннинг хабар беришича, 24 ёшли германиялик футболчи Бундеслига регламентига кўра Лондонга бора олмайди. Ўз навбатида, “аристократлар” ҳам ўз шифокорларини Германияга юборолмайди. Боиси, “Челси” шифокорлари сафардан қайтгач, 14 кунлик карантинда ушланиб қолишлари мумкин. АПЛда эса мавсум тикланиш арафасида.

Энди “Челси” бу борада германиялик шифокорлар билан ҳамкорлик қилишига тўғри келади. Шунда ҳам улар камида 27 июнгача, яъни Бундеслигада мавсум якунлангунича кутишлари керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!