Верон: Месси ҳеч қачон Марадона бўла олмайди
Ads

Аргентина терма жамоаси собиқ футболчиси Хуан Себастьян Верон Лионель Месси ҳамда Диего Марадонани таққослади.

- Шуни таъкидлашим жоизки, Месси билан ҳам, Марадона билан ҳам тўп тепганман. Бироқ Лео ҳеч қачон Диегодек бўлаолмайди.

Марадона Аргентина терма жамоасида асосий куч, етакчиликни қўлга олган ва албатта, ишонаоладиган инсон бўлган.

Месси эса, жуда уятчан инсон, интроверт. У етакчи бўлаолмайди. Унинг ўйин услуби ёки кучига ҳеч қандай шубҳам йўқ, бироқ унинг ҳарактери Леони етакчи бўлишига тўсқинлик қилиб турибди, - дея Веронанинг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia нашри.