"Верона" - "Интер": Матнли трансляция
Сайтимиз орқали "Верона" - "Интер" баҳсини матнли шаклда кузатиб боринг. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
- 90+4'
Учрашув якунланди. "Интер" сафарда муҳим ғалабани қўлга киритиб, 1-ўринга кўтарилиб олди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат.
- 90+3'
Лукакунинг голи офсайд туфайли бекор қилинди. Ҳисоб ўзгармади.
- 90+'
Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 87'
"Интер"да ўзгариш: Лаутаро Мартинез ўрнига Роберто Гальярдини майдонга тушди.
- 85'
Федерико Димарконинг зарбаси дарвозанинг устидан йўтиб кетди.
- 83'
Алессадро Бастонига сариқ карточка кўрсатилди.
- 82'
Ромелу Лукакуга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. "Интер"да хавфли вазият юзага келиши мумкин.
- 79'
Жанжокомо Маньяни ҳам ўйин қоидасини бузди ва ҳакам бу сафар сариқ карточкасини чўнтагидан чиқарди.
- 77'
Мезбонлар сафидаги гол муаллифи Иван Илич тўпга қўпол тарзда чиқиб келди ва ҳакам қўпол ўйин қайд этди.
- 75'
Эшли Янг бурчак тўпини ижро этди, бироқ узатма ноаниқ бўлди, ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди.
- 74'
Лаутаро Мартинес жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, тўп эса рикошетдан сўнг майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи тепилади.
- 72'
Ашраф Хакими рақиб ҳужумчиси билан кечган тўп учун курашда қоида бузди ва ҳакам "Верона" фойдасига жарима зарбаси белгилади.
- 71'
Антонио Конте ҳам бирин-кетин ўзгаришларни бошлаб юборди: Перишич захирага олиниб, Видаль ўйинга қўшилди.
- 70'
ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Марцело Брозовичнинг бурчакдан амалга оширган узатмасини Милан Шкриньяр дарвозанинг тўққизлик бурчагига жойлаб қўйди! 1-2!
- 69'
"Интер" бурчак тўпи ишлаб олди. Вазият ўта хавфли тус олиши мумкин.
- 65'
Ашраф Хакими майдонда худди гандбол ўйнагандек ҳаракат қилмоқда.
- 65'
Федерико Димарко Мартинезни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди ва бош ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.
- 63'
ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Мезбонлар ҳисобни тенглаштирди! Ханданович ўта қўпол хатога йўл қўйди ва унинг хатосидан унумли фойдаланган Иван Илич дарвозани ишғол этиб, ҳисобни тенглаштирди! 1-1!
- 61'
Эшли Янг яна бир бурчак зарбасини хавфсизлантирди, бу сафар бош билан.
- 59'
"Верона"дан сўннги ўзгариш: Маттео Ловато ўрнига Гюнтер майдонга тушди.
- 57'
"Верона" ҳам секин-аста назоратни ўз қўлига олмоқда.
- 55'
Мигель Велозу бурчак тўпи ижро этди, бироқ Эшли Янг яхши ўйнаб, хавфни бартараф этди.
- 53'
"Верона" голдан сўнг 2 ўзгаришни амалга оширди: Эбрима Колли ва Маттиа Цаканьи ўрнига Кевин Руг ва Дарко Лазович майдонга тушди.
- 52'
ГООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Ашраф Хакимининг идеал узатмасини Лаутаро Мартинез қабул қилиб олди ва дарвозанинг чап томонига зарба берди, тўп устунга тегиб дарвоза тўридан жой олди! Супергол! 0-1!
- 50'
Эшли Янг қўпол ўйин намойиш этди ва жарима зарбасига сабабчи бўлди.
- 48'
Николо Барелла қанотдан амалга оширган узатмасини шериги дарвозага йўналтирди, бироқ тўп юқорилаб кетди.
- 46'
Таймни "Верона" ўзгариш билан бошлади. Эдди Антони ўрнига Иван Илич майдонга тушди.
- 46'
2-тайм бошланди!
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда, биз ҳам қайтамиз.
- 45+4'
1-тайм якунланди. Танаффус.
- 45+3'
"Верона" футболчиси Маттиа Цакканьига ҳам сариқ карточка кўрсатилди.
- 45+1'
Марцело Брозович тўпга қўпол тарзда чиқиб келди ва қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 45+'
1-таймга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 43'
Антонида ҳаммаси жойида, у ўйинни давом эттира олади.
- 42'
"Верона" футболчиси Эдди Антони шикастланди ва тиббий ёрдам олмоқда. Унинг ўйинни давом эттира олиши сўроқ остида.
- 40'
Барчаси жойида, Чеккерини ўйинни давом эттира олади.
- 39'
Мезбонлар футболчиси Федерико Чеккерини тўқнашув натижасида шикастланди ва тиббий ёрдам олмоқда.
- 38'
Брозовичнинг такрорий бурчак зарбасини Бастони боши билан дарвозага йўналтирди, бироқ унга аниқлик етишмади.
- 37'
Марцело Брозович бурчак тўпини ижро этди, ҳимоячилар қийин вазиятда тўпни бурчакка чиқариб юборишди.
- 36'
Лаутаро Мартинес жарима майдони ташқарисида тўпни қабул қилиб олди ва икарига юриб, юқори бурчакка зарба берди: дарвозабон ажойиб сейви билан тўпни ташқарига чиқариб юборди! Бурчак тўпи.
- 34'
"Верона" футболчиси Жанжокомо Маньями қўполлик намойиш этди, кейинги фол учун ҳакам карточка кўрсатишини айтди.
- 32'
Марко Фараони тўпга чиқишда ўта қўпол ўйин намойиш этди, ҳакам буни кўриб турганди ва жарима зарбаси белгилади.
- 31'
"Верона" сафида ўзгариш амалга оширилди: ҳозиргина сариқ карточка олган Павел Давидович ўрнига Маттео Ловато майдонга тушди.
- 29'
Павел Давидович қўпол фоли учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 27'
Ромелу Лукаку шерикларини тўп билан чиройли тазда таъминлади, бироқ зарба ҳимоячилар томонидан блокланди.
- 24'
"Интер" футболчиси бурчак зарбаси ижро этди. Аммо рақиб ҳимоячиларидан бири тўпни дарвозадан узоқлаштирди.
- 22'
Ромелу Лукаку хавфли ўйин намойиш этди ва "Верона" жарима зарбаси ишлади.
- 20'
"Верона" футболчиси Федерико Димарко бурчак зарбасини ижро этди, бироқ ҳимоячилар хавфни осон бартараф этишди.
- 17'
Стефан Де Врей қўпол ўйнади ва ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 16'
"Интер" тўпни назорат қилмоқда, барчаси уларнинг назоратида.
- 14'
Бош ҳакам Пьерро Жакомолли Николо Барелланинг қўполлигидан сўнг ҳуштагини чалди ва "Верона" фойдасига жарима зарбаси белгилади.
- 12'
Мезбонлар футболчиси Эбрима Колли қанотдан жарима майдони ичига тўпни ажойиб тарзда етказиб берди, бироқ "Интер" ҳимоячилари тўпни узоқлаштиришди.
- 9'
"Нерадзуррилар" бурчак зарбасидан хавфли вазият ҳосил қила олмади, ҳимоячилар фаол ҳаракат қилиб, тўпни жарима майдони ичидан узоқлаштирди.
- 7'
"Интер" тўпни яхши назорат қилмоқда: қисқа паслар ва аниқ узатмалар кўп бўлмоқда.
- 5'
Ромелу Лукаку ўйин қоидасини бузди, буни кўрган ҳакам ўйинни тўхтатди ва жарима зарбаси белгилади.
- 2'
"Верона" футболчиси Марко Фараони жарима зарбасидан ўта ёмон фойдаланди. Тўп "Интер"да.
- 1'
Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Ўйин тез орада старт олади.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари. Бироздан сўнг А серия 14-туридан ўрин олган "Верона" ва "Интер" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
Фикрлар