Верратти: Футболчилар ПСЖда пул учун ўйнамайди

ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратти футболчилар Париж клубига пул учун ўтмасликларини айтди.

“Кўп футболчилар менга бизнинг жамоада ўйнашни хоҳлашини айтишади. ПСЖ ҳозирда дунёнинг энг зўр 7-8 жамоасидан бири ҳисобланади. Шу боис кўплаб футболчилар бизнинг жамоага ўтишга интилишади. Айримлар бизни ПСЖда фақат пул учун ўйнайди, деб айтади, лекин ундай эмас. Футболчига фақат пул керак бўлса, у Хитойга боради. Агар футболчи ПСЖни танласа, у бир кун келиб, албатта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқадиган жамоани танлаган бўлади”, - дейди италиялик футболчи.

Веррати ПСЖ сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг йиллик маоши 17 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!