Верратти:
Ads

ПСЖ клуби вингери Марко Верратти  кеча “Сент-Этьен”га қарши ўйинда қозонилган ғалабадан сўнг янги ҳафтада Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг илк турида “Ливерпул”га қарши бўлиб ўтадиган баҳс ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Ливерпул”га қарши ўйингача биз барча ўйинларда ғалаба қозондик ва бу жуда ажойиб. Лекин у ерда умуман бошқача ўйин бўлади.

Бу жамоа ўз майдонида жуда яхши ўйин намойиш этади ва улар ўтган мавсум Чемпионлар лигасида финалга қадар етиб бора олишди.

Бу ўйин биз учун муҳим имтиҳон бўлади. Тўғри, бу ҳал қилувчи ўйин эмас. Лекин, қийин учрашувда ғалаба қозониш ажойиб”, - дейди италиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” – ПСЖ учрашуви 19 сентябрь куни бўлиб ўтади.