Верратти: Месси ҳакамга "қўлини бигиз қилди", лекин жазолашмади
ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратти ЕЧЛ 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Реал"га қарши жавоб баҳсида қизил карточага лойиқ эмаслигини айтиб ўтди.
Ўша баҳсда учрашув рефериси - Феликс Брих жуда ҳам кўп эътироз билдиргани учун Верраттига иккинчи сариқни кўрсатган ва майдондан четлатган эди.
"Мен тўғри иш қилмадим. Аммо бу қизилга арзийдиган иш эмас эди. Мен уни ҳақорат қилмадим. Месси ҳакамга "қўлини бигиз қилди", лекин уни жазолашмади", - деб айтиб ўтди италиялик футболчи.
Фикрлар