"Вест Хэм" Чичаритони ўз сафида кўрмоқчи

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчиси Хавьер Эрнандесни Англия премьер-лигасига қайтармоқчи. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича, “болғачилар” ушбу ёзги трансфер даврида жамоанинг ҳужум чизиғини кескин кучайтиришмоқчи ва бу борада Чичарито асосий номзод сифатида тилга олинмоқда.

Ўз навбатида Леверкузеннинг “Байер” клуби ҳам агар жиддий таклифлар бўлса Эрнандесни трансферга қўйиши мумкин. Чунки, Мексика терма жамоаси форвардининг “доришунослар” билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг якунланади.

Маълумот учун, Хавьер Эрнандес “Байер” таркибида жами 76та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 39та гол ёздириб қўйишга эришган. “МЮ” таркибида эса 158та ўйинда қатнашиб, рақиблари дарвозасига 59та гол киритишга мувоффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!