"Вест Хэм" футболчиси АПЛ тарихига кирди

“Вест Хэм” клуби ярим ҳимоячиси Микаил Антонио бугун бўлиб ўтган “Норвич Сити”га (4:0) қарши ўйинда покер қайд этди.

Эътиборлиси, Антонио 1981 йилдан буён Англия чемпионатида покер қайд этган “болғачилар”нинг илк футболчиси бўлди.

Бундан ташқари, 30 ёшли Микаил АПЛнинг меҳмондаги беллашувида покер қайд этган тарихдаги 9-футболчи бўлди. Бундай ишни сўнгги бор 2017 йил “Тоттенхэм” форварди Харри Кейн “Лестер” майдонида амалга оширган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!