"Вест Хэм" Каталониядан ҳужумчи кутяпти
“Барселона”нинг 29 ёшли даниялик ҳужумчиси Мартин Брэйтуэйт фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиришга яқин.
“Вест Хэм” апрель ойидан буён бу футболчини ўзига чорламоқда. Ниҳоят, каталонияликлар 20 миллион евро эвазига ҳужумчини қўйиб юборишга рози бўлди.
“Барселона” бу ҳужумчини жорий йилнинг февраль ойида 18 миллион еврога трансфер қилганди. Лекин Мартин кутилган ўйинни намойиш қила олмади. У каталонияликлар сафида ўн битта учрашувда атига битта гол урди. Шу боис, “Барса” уни жамоани тарк этадиган футболчилар рўйхатига киритди.
Фикрлар