"Вест Хэм" сўнгги 5 йилликдаги энг яхши тўпурари билан шартномани узайтирди

“Вест Хэм” ҳужумчиси Майкл Антонио жамоа билан амалдаги шартномасини 2021 йилга қадар узайтирди.

Айтиш лозимки, 30 ёшли англиялик футболчи “Вест Хэм” сафиша 2015 йил “Ноттингем Форест”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган 5 йил мобайнида “болғачилар” сафида 41 та гол урди. Майкл сўнгги 5 йил ичида “Вест Хэм” сафида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади.

Антонио жорий мавсум АПЛда 7 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 3 та гол уришга эришди. “Вест Хэм” айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида 21 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!