Вейналдум Жеррард жамоасига ўтиши мумкин
ПСЖ вакили Жоржиньо Вейналдум фаолиятини Саудия чемпионатида давом эттириши мумкин. Унга "Ал-Иттифоқ" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Журналистнинг таъкидлашича, ярим ҳимоячи Луис Энрике режаларидан жой олмаган ва жамоани тарк этиш истагида. Агарда яхшироқ таклиф тушса, Европада қолишни ҳам ўйламоқда.
Маълумот учун, Вейналдум 2021 йилда эркин агент сифатида ПСЖга кўчиб ўтган. "Ал-Иттифоқ"да у билан "Ливерпуль" билан бирга тўп тепган Жордан Хендерсон ҳаракат қилади.
Фикрлар