Видаль фаолиятини Аргентина гранди сафида давом эттириши мумкин

"Барселона" хавбеки Артуро Видаль мавсум якунлангач жамоасини ўзгартириши мумкин.

Fox Sports тарқатган хабарга кўра 31 ёшли чилилик футболчига "Бока Хуниорс" клубидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Унинг трансфери эса аргентиналикларга 18 млн еврога тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Видаль “Барселона” сафига 2018 йил 19 млн евро эвазига “Бавария”дан кўчиб ўтган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. У жорий мавсум 41та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 5та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)