Видаль "Интер"дан кетади. У фаолиятини бошқа қитъада давом эттириши кутилмоқда

Чилилик ярим ҳимоячи Артуро Видаль "Интер"ни тарк этиб, фаолиятини Жанубий Америкада давом эттириши мумкин. Журналист Гонсало Васкеснинг хабарига кўра, 35 ёшли футболчи Аргентинанинг "Бока Хуниорс" клубига ўтишга яқин турибди.

“Нерадзуррилар” тажрибали ярим ҳимоячига эҳтиёж сезишмаяпти ва шу боис у билан шартномани муддатидан олдин бекор қилишга тайёр. Артуронинг “Интер” билан амалдаги шартномаси эса яна бир йилдан сўнг тугайди.

Маълумот учун, Видаль "Интер"да 2020 йилнинг сентябридан буён ўйнаб келмоқда. У Италия А Сериясининг сўнгги мавсумида жами 28 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди, иккита голга ассистентлик қилди ва учта сариқ карточка олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!