Видаль "тўймаяпти"
“Барселона” хавбеки Артуро Видаль яна Ла Лигада ғолиб чиқиб, кетма-кет 9-марта чемпион бўлмоқчи.
“Мен қаторасига тўққизинчи марта чемпион бўлишни хоҳлайман, чунки, бундай натижага эришиш жуда қийин. Бу жуда кам футболчига насиб этган ва мен бундан фахрланаман. Тўққизинчи чемпионликни “Барселона”да қўлга киритишимга умид қиламан”, - дейди чилилик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” айни дамда Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда. Каталонияликлар 2-ўриндаги “Реал”ни 2 очкога ортда қолдиришяпти.
Фикрлар