Виктор АПЛда тўп суриш учун Милан клублари таклифларини рад этди

"Лилль" ҳужумчиси Виктор Осимхен Италия А Серияси гранд клублари таклифини рад этди, дея хабар бермоқда La Voix du Nord нашри.

Таъкидланишича, 21 ёшли нигериялик футболчи трансфери учун "Милан" ва "Интер" клублари 85 миллион евролик таклиф билан чиқишган, бироқ ҳужумчи АПЛда тўп суриш мақсадида ушбу таклифга рад жавобини берган.

Осимхен жорий мавсумда "Лилль" сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ва 6 та голлик узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!