Виктор Жалилов жамоасининг ғалабаси ҳақида қандай фикр билдирди?
Бугун “Навбаҳор” клуби ўз уйида “Бунёдкор”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Ўйин тугагач, матбуот анжуманининг дастлабки қисмида Виктор Жалилов қатнашди.
- "Бунёдкор" билан бу йил учинчи марта тўқнаш келдик. Биринчи бўлим аввалги ўйинларимизга ўхшаш кечди, жамоалар бир-бирларидан чўчиб ўйнашди. Иккинчи бўлимда эса ўйин очилди, гол қўйиб юборилганидан кейин ортга йўл йўқ эди. Шу боис, футболчилар олдинга интилиб, бор маҳоратларини намойиш этишди. Гол урганимиздан кейин ташаббус биз томонга ўтди, яна имкониятларга эга бўлдик. Мухлислар иккинчи бўлимда чиройли футбол гувоҳига айланишди, деб ўйлайман. "Бунёдкор" ҳам рақибга ўйнаш имконини берадиган жамоа, олдинга интилиб, бўш ҳудудлар қолдиради. Иккинчи голни ургандан кейин ҳам олдинга интилдик.
"Сурхон" билан ўйинда кўп футболчиларимиз шамоллаб қолишди. Асосий ўйинчилар майдонга тушмаганда, бу сезилади. Шунақаси ҳам бўлиб туради. Ўйиндан кейин бу бизнинг энг ёмон ўйинимиз бўлганини ҳам айтдим, - дея фикрларини якунлади "Навбаҳор" бош мураббийи.
Фикрлар