Виктор Жалилов

"Навбаҳор" - "Пахтакор" (1:2) ўртасидаги беллашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Виктор Жалилов иштирок этди.

- Жуда қийин ва мураккаб ўйин бўлди. Ўзбекистондаги энг кучли жамоага қарши майдонга тушдик.  Бугунги ўйин дурангга мос эди. Бироқ имкониятни бой бердик. Бугун футболчиларимиз жуда яхши ҳаракат қилишди. Гол ургандан кейин ҳам ҳимояга ётиб олишмади. Қолган воқеалар ҳақида гапирмайман...

Фарҳод Мираҳматов чап қанот ҳимоячиси. Даврон Ҳошимов эса ўнг томонда ўйнайди. Ўнг қанот ҳимоячимиз Хушнуд Авиловда жароҳат бор. Ҳужумчилар муаммоси эса нафақат бизда, балки бутун Ўзбекистонда ҳам мавжуд. Ҳозирги кунда ўйин тақдирини ҳал қиладиган саноқли ҳужумчиларга эгамиз. Машғулотлардаги ҳаракатларидан сўнг, футболчиларни майдонга туширамиз.

Ҳозир легионер ёки маҳаллий футболчини ажратмоқчи эмасман. У ёшми, ёши ўтиб қолганми, мен учун майдонга тушиб, "Навбаҳор" либосида яхши ўйин кўрсатиши муҳим. Машғулотларда ўзини кўрсатганлар майдонга тушади. Исоқжонов кичик жароҳат олгани сабаб уни алмаштиришга мажбур бўлдим.

Мағлубиятга учрадикми, демак бизга маҳорат, совуққонлик етишмади. Қайсидир паллада омад ҳам. Нимадир етишмади. Камчиликларни муҳокама қиламиз. Футболчи алмаштириш ўйиннинг боришига қараб амалга оширилади. Шунинг учун Тасич ўйинга қўшилди. Игорь Голбаннинг олдинда кўпроқ фойдаси тегишини инобатга олиб, уни олдинга ўтказиб, Путинчанинни орқароққа ўтказдик, - деди Виктор Жалилов. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akbarali Abdunazarov
07/04/2021 23:23
Варга хакамлик килишга Коваленкога ухшаган инсонларни, еки Хайрулла Хамидов еки Даврон Файзиевга ухшаган футболни яхши тушунадиган мутахассисларн куйиш керак. Умуман Олланда 88 минутда жудаям спорный булган пеналтини белгилаш адолатсизлик!
Akbarali Abdunazarov
07/04/2021 23:19
Шу яхши келаетган уйинни бузиб ташлади бу хакамлар, Асимов узи судя булган вактларида хам осмонни уйгани йук, энди Варга куйишибди, мен Вар ишлайди деган вактида хам чемпионат бошланишидан олдин айтганман Варни хам узбеклар алдайди деб. Тугри контакт булган булиши мумкин лекин пеналтига тортмайдику. Хакам саккиз минут курди холатни, пенальти бермокчи эмас эди, Бу холатда контакт булган булса хам каттик контакт йук эди. Уйинни суратини тушуриб юборди булар. Европа да хам варда бундай холатда пенальти берилмайдику. Пахтакор мухлисларига эьтирозим йук. Энди футболдаги бундай салбий холатларга депутатлар аралашиши еки каррупцияга карши Агентлиги шугулланиши керакми. Бекорга нима керак Варга пул сарфлаб .
&
lochinlar navbahor
07/04/2021 22:48
Xa vitktor jalilov bunaqa vaxiyatlarni xammasini biladi bu sudiyaga bolgab tepadan topshiriq