Виктор Кумиков: "Ғалабамизга ишонмасам, яна ким ишонади?
“Андижон” – “Пахтакор” (1:0) ўртасидаги учрашув якунланганидан кейин мезбонлар устози Виктор Кумиков ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Биринчи навбатда шуни айтмоқчиманки, қўл остимдаги футболчилар майдонда берган кўрсатмаларимизни бажардилар. Ғалаба учун борини бердилар. Албатта, ўйиннинг дастлабки дақиқалари бироз хавотирли ўтди. Лекин гол урганимиздан кейин жамоанинг ўзига бўлган ишончи янада ортди. Йигитлар тактик томонлама ҳам кўрсатмаларга амал қилдилар. Кейин қарши ҳужум асосида ўйнадик. Албатта, тўпни назорат қилишда муаммолар бўлди. Чунки рақиб кучли эди. Биз бундан кейин ҳам ўз устимизда ишлаймиз.
Албатта, мен ғалабамизга ишонгандим. Ахир мен ишонмасам, яна ким ишонади? Тўғри, “Пахтакор” кучли рақиб, таркиби ҳам кучли. Терма жамоа ўйинчилари кўп. Аммо биз ҳамжиҳатликда ўйнадик. Футболда ғалаба, дуранг ёки мағлубият бўлиши табиий.“Пахтакор”ни кузатганимиз ва уларни ўрганганимиз ҳам ёрдам берди.
Мен клубга келишим биланоқ чемпионат бошланганди. Тайёргарлик учун етарли вақтга эга эмасдик. Шунинг учун йиғин ҳам ўтказа олмадик. Ҳаммасини вақт кўрсатади, - деди Кумиков.
Фикрлар