Виктор Кумиков: "Машъал" билан "Металлург"ни ютсак вазият ўзгаради. Қўлни туширмаймиз"
“Андижон” – “Бунёдкор” (1:4) жамоалари иштирокидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
- Олдиндан режалаштирилганидек яхши ўйин кўрсатаётгандик. Нималарнидир уддалаётгандик. Қарши ҳужумлар ва стантдартларда вазият яратишга уринаётгандик. Бироқ иккинчи бўлимда хатоимиз туфайли ўтказиб юборилган иккинчи гол ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйди. Шундан кейин яна голлар ўтказиб юбордик. Доим мураббийнинг кўрсатмалари ва режаси асосида ўйнаш керак. Агар майдонда ўзи билганча ўйнар экан, у ҳолда натижа шундай бўлаверади.
- Мағлубият учун асосий айбдор ким?
- Мағлубият учун аниқ кимнидир айбдор деб айта олмайман. Ютқаздикми, бунда барча айбдор. Кимнидир алоҳида айтиш қийин.
- Ўз майдонида тўртта гол ўтказиб юбориш аламли...
- Албатта, бундай йирик мағлубиятни ўзимиз ҳам кутмагандик. Биринчи бўлимда ҳар ҳолда ўйинимиз ёмон эмасди. Имкониятларни яратдик. Аммо фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса хатоимиз туфайли иккинчи голни ўтказиб юбордик. Натижада жамоа руҳий томондан қийналиб қолди.
- Суперлигада қолиш имконияти қандай?
- Ҳали яна ўйинлар бор. Асосий рақобатчиларимиз – “Машъал” ва “Металлург” билан ўйнаймиз. Агар ушбу учрашувларда муваффақият қозонсак, вазият ўзгаради. Қўлимизни туширмоқчи эмасмиз. Ишлашда давом этамиз
- “Андижон” “Машъал” меҳмони бўлади. Ғалаба қозона оладими?
- Мен доим ғалабага ишонаман. Муҳими, футболчиларда ҳам ишонч бўлиши керак. Биз яна меҳнат қиламиз. Аммо боя айтганимдек, йигитларда руҳий томондан муаммолар бор.
- Ёрқин Назаров нима учун кетди?
- Билмайман. Мен қолиб ишлашига қарши эмасдим. Бу савол раҳбарларга тегишли.
Фикрлар