Виктор Кумиков Муборакдаги дурангдан сўнг нима деди?

“Машъал” – “Андижон (0:0) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз бош мураббийи Виктор Кумиков қатнашди.

- Бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Биринчи бўлимда 4 та голли вазиятдан фойдалана олмадик. Бундай вазиятлардан кейин эса ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Яхшиям тўп ўтказиб юбормадик. Бизнинг асосий 2 та марказий ҳужумчиларимизда жароҳат бор эди. Шунинг учун захирамиз ҳам тор эди, - дейди Виктор Балютович.

- Биринчи бўлимда “Андижон”, иккинчи бўлимда эса “Машъал” яхши ўйнади. Бунга муносабатингиз?

- Биринчи бўлимда ҳаво иссиқ эди. Шунинг учун бу бироз ўз таъсирини кўрсатди. Таркибимизга эътибор қаратинглар, 18 нафар футболчи. Шулардан бир қанчаси ёшлар. Охирги 20 дақиқада таркибни алмаштириб, позицияларни янгилаб олишимиз керак эди, лекин бундай имкониятимиз йўқ эди. Шу сабабли чарчаб қолдик.

- Бугунги ўйиндаги ҳакамлик ҳақида нима дейсиз? Ўйин пайтида икки марта эътироз билдирдингиз.

- Ҳакамлик ҳақида гапиришимиз керак эмас. Ҳакам борича бошқариб борди. Аммо у биздан кўра яхшироқ ҳакамлик қилади.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
24/09/2022 21:20
Жуда тугри су'зларингиз Кумиков ога