Виктор Вальдес "Ал-Садд"да Хавига ассистентлик қилиши мумкин

  • 11 май, 2019, 00:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" клубининг собиқ дарвозабони Виктор Вальдес тез орада ўзининг мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Унга кўра 37 ёшли испаниялик посбон мавсум якунлангач Қатарнинг "Ал-Садд" клубини бошқарадиган собиқ жамоадоши Хавига ассистентлик қилиши мумкин.

Маълумот учун, Вальдес фаолиятини 2018 йилнинг қишида якунлаган эди. У футболчилик пайтида "Барселона", "Манчестер Юнайтед", "Стандард" ва "Мидлсбро" каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!