Виктория Азаренко: “ASB Classic" турнирига бормайди

Беларуслик Виктория Азаренко Янги Зеландияда ўтадиган “ASB Classic" турнирида иштирок этмаслиги ҳақида мусобақа директори Карл Баж хабар берди.

Турнир ташкилотчилари Викторияга мусобақанинг асосий тўр баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи “wild card”ни беришга тайёр эди. Бироқ Виктория Азаренко мазкур мусобақани фарзандининг қамоқда сақлаб туриш бўйича суд жараёни туфайли ўтказиб юборадиган бўлди.

Ҳаттоки, у “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Australian Open – 2018” мусобақасида иштирок этмаслиги ҳам мумкин.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!