Виллаш-Боаш Франциядан кетмоқчи эмас

"Марсель" бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш кейинги мавсум режаларига тўхталиб ўтиб, янги мавсумда  ҳам француз клубини бошқариш ниятидалигини таъкидлаб ўтди.

"Марсель" билан Чемпионлар лигасида иштирок этишни хоҳлайман, аммо биз ёзги трансфер ойнасини кўнгилдагидек ўтказиб олишимиз керак бўлади. Янги футболчилар таркиб рақобатбордошлигини оширади, аммо молиявий вазиятимизни ҳам инобатга олишимиз керак", - дейди мураббий.

Франция чемпионати муддатидан олдин якунлангани сабаб "Марсель" мамлакат миллий биринчилигини иккинчи ўринда якунлаб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)