Виллаш-Боаш

“Марсель” клуби бош мураббийи Андре Виллаш-Боашнинг жамоадан кетиш эҳтимоллари янада ортди.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга қараганда, португалиялик мутахассис марселликлар билан амалдаги шартномани узайтиришдан бош тортган. Бундан аввалроқ эса, Виллаш-Боашнинг дўсти ҳисобланган Андони Субисаррета “Марсель” спорт директори лавозимидан ўз хоҳишига кўра истеъфога чиққан эди.

Виллаш-Боашнинг ўзи ҳам клуб раҳбарияти билан келиша олмаяпти ва шу сабабли ҳам жамоадан кетмоқчи. Раҳбарият эса унинг ўрнига номзодлар қидиришни бошлаб юборган.

“Марсель” жорий мавсум Франция чемпионатида ПСЖдан сўнг 2-ўринни эгаллади ва янги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)