Виллаш-Боаш Пасторени Хитойга чақирмоқчи
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Хавьер Пасторе Андреа Виллаш-Боашга керак.

Виллаш-Боашнинг янги жамоаси бўлган “Шанхай СИПГ” клуби қишда 27 ёшли футболчини сотиб олиб, ўз таркибини кучайтириш ниятида. Бу ҳақда Calcio Mercato нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, Хитой клуби раҳбарияти аллақачон бу тарнсфер масаласини кўриб чиққан ва розилик билдирган. Айтиш керакки, бу португалиялик мутахассиснинг Хитойдаги илк трансфери бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Пасторенинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.