Виллиан АПЛда 200 тадан ортиқ ўйинда иштирок этган 2-бразилиялик бўлди
Ads

“Челси” клуби вингери Виллиан бугун АПЛнинг 3-туридан ўрин олган “Норвич”га (3:2) қарши бўлиб ўтган ўйинда иштирок этди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра Виллиан шу тариқа премьер-лигада 200 тадан ортиқ ўйинда майдонга тушган 2-бразилиялик футболчи бўлди.

Маълумот учун, бунгача ушбу довондан фақатгина “Ливерпул”нинг собиқ футболчиси Лукас Лейва ўта олган эди. У умумий ҳисобда АПЛда 247та ўйинда майдонга тушган.

Эслатиб ўтамиз, Виллиан “Челси” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда.