Виллиан "Арсенал"га ўтишга рози бўлди
"Челси" вингери Виллиан фаолиятини Лондоннинг бошқа бир клубида давом эттиришга яқин турибди.
Goal.com тарқатган хабарга кўра, “аристократлар” билан шартномаси якунланаётган 31 ёшли бразилиялик футболчи “Арсенал”га эркин агент сифатида кўчиб ўтишга рози бўлган. Айтиш лозимки, “Челси” Виллианни ўз сафида олиб қолишга ҳаракат қилди ва унга 2 йиллик шартнома таклиф қилди. Аммо, бу футболчига маъқул келмади.
Виллиан жорий мавсум “Челси” сафида 47 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол ҳамда 9 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар