Виллиан "Челси"нинг антирекордига "ҳисса қўшди"
Англия премьер-лигасининг 7-тур қолдирилган ўйинида “Фулхэм” Лондон дербисида “Челси”ни мағлуб этиб, жорий чемпионатдаги тўққизинчи ғалабасини қўлга киритди.
“Фулхэм”нинг голларидан бирини "Челси"даги ўйинлари билан ёдда қолган ҳужумкор ярим ҳимоячи Виллиан киритди. Маълум бўлишича, бразилиялик "Челси"да ўйнаб, клубни тарк этган ва унга гол урган АПЛ тарихидаги 26-футболчи бўлди. Эътиборлиси, “аристократлар” Англия чемпионати тарихида собиқ футболчилари томонидан гол ўтказиб юборган жамоалар рўйхатида пешқадамга айланиб олди.
Лондон гранди АПЛ доирасида навбатдаги учрашувини 15 январь куни яна бир ҳамшаҳари – “Кристал Пэлас”га қарши ўтказади.
Фикрлар