"Vilyarreal" - "Atletiko": Matnli translyatsiya
Ispaniya La Ligasi 25-turidan o‘rin olgan "Vilyarreal" - "Atletiko" bahsiga xush kelibsiz. O‘yinni saytimiz orqali matnli ko‘rinishda kuzatib borishingiz mumkin. Matnli translyatsiyani Abdulla Mannonov olib boradi.
- 90+2'

Учрашув якунланди! "Атлетико" сафарда ишончли ғалабани қўлга киритди. Матнли трансляцияда Абдулла Маннонов сиз билан бирга бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+'

Учрашувга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 86'

Парехо такрорий бурчак зарбасини ижро этади.
- 85'

Бучакдан тўпни "Вильярреал" ўйинга киритиб беради.
- 83'

"Атлетико"да ўзгариш: Анхел Корреа ўрнига Лукас Торрейра ўйинга қўшилди.
- 82'

Дани Парехо бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 81'
Хаумега нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.
- 76'

Луис Суарез ўрнига Жеффери Кондогбиа ўйинга қўшилди.
- 73'
Сауль тўпга қўпол чиқиб келди, подкат қаттиқ бўлгани боис у оғзаки огоҳлантириш олди.
- 72'

"Вильярреал"да навбатдаги ўзгариш: Мануэль Тригерос ўрнига Алехандро Баена ўйинга қўшилди.
- 71'

Этьен Капу ўрнига Хауме ўйинга қўшиладиган бўлди.
- 69'

ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Фелиш тўпни жарима майдончаси чизиғи устида қабул қилиб олди ва зарба берди, тўп дарвозанинг яқин бурчагидан жой олди, дарвозабон унинг олдида ожиз қолди. 0-2!
- 67'

Навбатдаги бурчак зарбасини Самуэль Чуквезе ижро этади.
- 66'

Парехонинг ўзи тўп олдида.
- 65'
Моренонинг зарбаси ҳимоячилар томонидан тезкорлик билан бартараф этилди. Такрорий бурчак зарбаси.
- 65'

Бурчакдан тўпни Дани Парехо ўйинга киритиб беради.
- 64'
Марио Эрмосо билан ҳам худди шундай ҳолат юз берди. У ҳам ҳужум пайтида тўпга қўли билан тегиб юборди.
- 62'
Мезбонлар ҳужуми пайтида Карлос Бакка тўпга қўли билан тегиб юборди. Фол.
- 61'

"Вильярреал"да навбатдаги ўзгариш: Альфонсо Педраза ўрнига Первис Эступинан ўйинни давом эттирадиган бўлди.
- 60'

Ўзгариш: Мойсес Гомез ўрнига Карлос Бакка ўйинга қўшилди.
- 58'
Мануэль Тигерос ўта қўпол ўйин намойиш этди. Жарима тўпи.
- 55'

Коке бурчакдан тўпни тезкорлик билан ўйинга киритиб берди, дарвозабон Серхио Асенхо тўпга ҳаммадан биринчи чиқиб келди.
- 53'

Фелипе офсайдда қолиб кетди.
- 51'

Қўпол подкати учун Рауль Албиол сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 50'
Самуэль Чуквезе дарвоза томон юра бошлаган эди, бироқ ҳимоячилар уни тўхтатиб қолди.
- 47'

Саул қўпол фоли эвазига сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 46'

"Атлетико"да ўзгариш: Томас Лемар ўрнига Жоау Фелиш ўйинга қўшилди.
- 46'

Иккинчи бўлим бошланди!
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+6'

Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.
- 45+4'

Томас Лемар бу фоли учун сариқ карточка олди.
- 45+3'
Ҳакам бу вазиятда ВАРга мурожаат қилади. Чуквезэга нисбатан ишлатилган фол қизил карточкага лойиқ кўрилиши мумкин.
- 45+2'

Ўйин тўхтатилди. Самуэль Чуквезе жароҳат олди шекилли, у майдонда тиббий ёрдам олмоқда.
- 45'

Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 42'
Альфонсо Педраза хавфли ўйнади.
- 40'
Херар Морено жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва дарвозага зарба йўллади, бироқ тўп дарвозагача етиб бормай, ҳимоячилар томонидан блокланди.
- 39'
"Вильярреал" ўйинни назорат қилмоқда.
- 36'

Мойес Гомез бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 36'

Жарима зарбасидан сўнг Херар Морено тўпни боши билан дарвозага йўллади, Ян Облак ажойиб сейви билан тўпни бурчакка чиқариб юборди.
- 35'

"Атлетико" аъзоси Фелипе қўпол ўйини сабаб сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 34'
Альфонсо Педраза ҳужумда фол қайд этди.
- 33'
Мануэль Тригорес қўпол ўйини учун ҳакам томонидан оғзаки огоҳлантирилди.
- 32'

Хауме қўпол ўйини учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 27'
Гол инобатга олинди. Барчаси жойида экан.
- 26'
Такрорий лавҳада офсайд бордек кўринди. Бош ҳакам гол ростан урилганини текшириш учун ВАРга мурожаат қилмоқда.
- 25'

ГОООООООООООЛЛЛ!!! Альфонсо Педраза кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди! 0-1!
- 24'

Бурчакдан тўп ўйинга киритиб берилади.
- 24'
Сауль тўпни ичкарида қабул қилиб олди ва чапроққа юриб зарба берди! Тўп ҳимоячилардан бирига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
- 21'

Мойсес Гомез навбатдаги бурчак зарбасини ижро этади.
- 18'

Мойсес Гомезнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.
- 17'
Альфонсо Педразанинг узун паси охир-оқибатда бурчак тўпи ишланишига сабаб бўлди.
- 15'
Дани Парехо қанотдан тўпни ичкарига етказди, бироқ Ян Облак тўпга ҳаммадан эрта чиқиб келди.
- 12'
Маркос Льоренте жарима майдончаси ичига тўпни узатиб берди, ҳимоячилар фаоллик кўрсатиб, уни узоқлаштирди.
- 10'

Мойсес Гомез бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 9'
Альфонсо Педразанинг шунча ҳаракати бесамар кетди, ҳимоячилар узатмани бартараф этди.
- 5'
"Вильярреал" яхши позицион ҳужум ташкил этмоқда. Футболчилар бир-бирига чиройли пас етказиб беришмоқда.
- 2'
Саульнинг паси ўзи ўйлаганидек чиқмади. Ҳужум давом этади.
- 1'

Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Ла Лига мадҳияси янгради.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Испания Ла Лигаси 25-туридан ўрин олган "Вильярреал" - "Атлетико" баҳси бошланиш арафасида. Ўйинни сайтимиз орқали матнли трансляцияда кузатиб боринг. Учрашувда сиз билан Абдулла Маннонов бирга бўлади.



Fikrlar