Ads

Испаниянинг "Вильярреал" клуби чилилик ярим ҳимоячи Мануэль Итурра билан шартнома имзолади.

Унга кўра 34 ёшли футболчи “сариқ сув ости кемаси” билан жорий мавсум якунига қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Итурранинг сўнгги жамоаси "Малага" бўлган эди. У ушбу жамоа сафига ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида келиб қўшилган ва мавсум якунига қадар 20та ўйинда иштирок этган.