Винисиус: Буни таърифлаб бера олмайман

"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор Чемпионлар лигаси финали доирасидаги "Ливерпуль"га (1:0) қарши ўйин ва учрашувда киритган голи ҳақида гапирди.

"Чемпионлар лигаси финалида ғалаба қозониш - бу даҳшатли мавсумнинг ажойиб якунланиши. Кейинги сафар қачон финалда ўйнашимни ҳеч ким билмайди, шунинг учун мен бу лаҳзадан тўлиқ баҳраманд бўлишни истардим, ғалаба голининг муаллифи бўлиш эса унутилмас туйғу.

Буни шундай муҳим турнирларнинг финалида гол урганларгина тушуниши мумкин. Буни таърифлаб бўлмайди. Мен бу туйғуни қандай ифодалашни ва тушунтиришни билмайман. Фақат ўтган мавсумда бўлгани каби ҳис-туйғуларни бошдан кечирганларгина бу лаҳзанинг аҳамиятини ва бундан кейин қанчалик хурсанд бўлганимизни тушунишлари мумкин”, — деди Винисиус клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Шу йилнинг 28 май куни “Стад де Франс” стадионида 2021/22 йилги Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди. Мадриднинг “Реал” клуби ўз тарихида 14-марта турнир ғолибига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!