Винисиус фаолиятидаги энг қийин рақиб кимлигини айтди

"Реал" Мадрид вингери Винисиус Жуниор фаолиятидаги энг қийин рақибини айтди. Бразилиялик футболчи бу мавсумда бир неча бор Винисиусни ушлаб қолишга муваффақ бўлган "Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухога ишора қилди.

"Араухо менинг энг қийин рақибим. Бу менга қарши энг яхши ҳаракат қилган ҳимоячи. У жуда кучли футболчи ва шунинг учун у "Барселона"да ўйнайди", - деди Винисиус Чемпионлар лигасида "Челси"га қарши ўйиндан кейин берган интервьюсида.

22 ёшли футболчи Чемпионлар лигаси чорак финалида "Челси"га қарши ўйиннинг энг яхши одами бўлди. "Қироллик клуби" "Сантьяго Бернабеу"да Лондон жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!