Винисиус: "Футбол ҳамма учун"
Бразилия терма жамоаси вингери Винисиус Жуниор Жаҳон чемпионати давомида айрим футболчилар, ҳакамлар ва мухлисларнинг мезбон мамлакатларга киришида юзага келган муаммолар ҳақида фикр билдирди.
"Бу жуда нозик мавзу. Умид қиламизки, барча келиб ўз жамоаларини одатдагидек қўллаб-қувватлай олади. Футбол ҳамма учун. Керакли барча чоралар кўрилишига умид қиламан", — деди Винисиус.
Аввалроқ Сомалилик ҳакам Омар Артанга АҚШга киришга рухсат берилмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, Гана терма жамоаси ярим ҳимоячиси Томас Партига Канадага кириш визаси берилмагани маълум қилинган.
Бундан ташқари, Жаҳон чемпионати ўтказилаётган мамлакатларга айрим мухлисларнинг ҳам киришига рухсат берилмагани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2026 АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтмоқда.

Фикрлар