Винисиус футболчилар талқинига кўра, Ла Лиганинг энг яхшиси

Винисиус Жуниор футболчилар талқинига кўра, Ла Лига 2022/23 мавсумининг энг яхши футболчисига айланди.

Бу ҳақда "COPE" журналисти Мелчор Руис хабар берди.

Соврин "Реал Мадрид" қанот ҳимоячисига Испания Футболчилар Ассоциациясининг (AFE) бугунги тантанали кечасида топширилади.

Ла Лига 2022/23 мавсумида Винисиус 33 учрашувда 10 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Жорий мавсумда бразилиялик футболчи 9 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!