Винисиус Габриел Жезусни табриклади (ФОТО)

Винисиус "Лидс Юнайтед"га қарши ўйинда дубль қайд этган "Арсенал" ҳужумчиси Габриел Жезусни табриклади.

Шанба куни "канонирлар" ўз майдонида "Лидс"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Жезус тиззасидан олган жароҳатидан сўнг дастлаб асосий таркибда майдонга тушди ва иккита голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Бразилиялик ҳужумчи жаҳон чемпионати вақтида жароҳат олган ва жарроҳлик амалиётини ўтказишга мажбур бўлганди. У ўтган ой сафга қайтганди.

Кеча "Лидс"га қарши ўйиндан сўнг Жезус ижтимоий тармоқлар орқали мухлисларга мурожаат қилди:

- “Бугун шундай кунни яшаганимдан жуда хурсандман. Машаққатли меҳнат ва реабилитациядан сўнг мен яна шу ердаман. Олға, тўпчилар.”

Вини ўз ҳамюртинининг постига оқ рангли юракчалар изоҳ қолдирди.

photo_2023-04-02_13-43-54

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!