Винисиус ҳозирги пайтда энг яхши ҳолатидами?
Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа Винисиус Жуниорнинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
Шанба куни у "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда дубль қайд этди ва чрашув 4:1 ҳисобида "қаймоқранглилар"нинг ғалабаси билан якунланди.
Учрашувдан сўнг ОАВ вакиллари Арбелоага Винисиуснинг бу ўйини унинг "энг яхши версияси"ми деб сўрашди.
"Менимча, Винисиус жамоамга қўшилган биринчи кундан бери ажойиб ўйнамоқда. У дунёнинг энг яхшиларидан бири. Биз у жуда бахтлимиз.Ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли йигит", — деди Арбелоа.
Жорий Ла Лига мавсумида бразилиялик ҳужумчи 23 та ўйинда 8 та гол ва 5 та ассист қайд этган.
Фикрлар