Винисиус Жуниор нега

"Реал" Мадрид клуби форварди Винисиус Жуниор ўзининг “қиролик клуби”га ўтиши қандай кечганини айтиб берди.

“Музокаралар U17 Жанубий Америка чемпионатидан сўнг бошланган. Менга “Барселона” ва “Реал”дан таклифлар тушди. Қарор қабул қилишим учун 3 кун вақтим бор эди. Мен эса энг буюк клубда ўйнашни хоҳлардим ва шу боис “Реал”ни танладим”, - дейди бразилиялик футболчи.

Винисиус Жуниор “Реал”га 2017 йилда кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум 28 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dilshod Muratov
14/03/2020 15:06
Agar muntazam asosiy tarkibda uynasa bundan xam kup gol uradi.