Винисиус Жуниор: "Охирги йил мен учун осон бўлмади"
"Реал" вингери Винисиус Жуниор сўнгги йил у учун қийин кечганини тан олди.
"Мухлислар футболчилардан жуда кўп нарса талаб қилишади, мен эса доим энг яхши ҳолатда бўлишим керак.
Охирги йил мен учун мураккаб ўтди, мен хоҳлаганимдек ўйнай олмадим. Лекин энг муҳими — тўхтаб қолмаслик.
Мен ҳам оддий инсонман. Одамлар айтган гаплар мени хафа қилади, аммо ҳар икки ёки уч кунда ўзимни қайтадан кўрсатиш имконияти бўлади", — деди Винисиус "TNT Sports" эфирида.



Фикрлар