Винисиус Жуниор сафга қайтди

Мадриднинг "Реал" клуби форварди Винисиус Жуниор жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди.

Diario нашрининг хабар беришича 18 ёшли бразилиялик футболчи Ла Лиганинг 34-туридан ўрин олган "Хетафе"га қарши ўйинда иштирок эта олади.

Эслатиб ўтиш лозимки Винисиус “Аякс”га қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ 1/8 финал баҳсида жароҳат олган эди. Ўшанда шифокорлар унинг бу мавсум бошқа майдонга тушолмаслигини айтишганди.

Маълумот учун, Винисиус жорий мавсум “Реал” сафида жами 28та ўйинда майдонга тушди ва 4та голга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!