Винисиус Жуниор унга илҳом берган спортчиларни санаб ўтди

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ва Бразилия терма жамоаси вингери Винисиус Жуниор ўзининг илҳом манбалари ҳақида гапирди:

Tecno

"Криштиану Роналду мени ўзининг ажойиб меҳнати ва ишига бўлган садоқати билан илҳомлантирди. У ҳеч қачон энг яхши бўлишга интилишдан тўхтамайди. Леброн Жеймс ҳам худди шундай илҳом берди, аммо у яна ўз жамоаси учун қилган ишлари билан ҳам ажралиб туради – у буюклик фақат спортдаги чиқишлар билан чекланмаслигини намоён этди.

Vinícius Júnior of Real Madrid looks on during the FIFA Club World Cup 2025 semi-final match between Paris Saint-Germain and Real Madrid CF at...

Албатта, Роналдо, Роналдиньо ва Неймар каби бразилиялик афсонавий футболчилар ҳам бор. Улар бразилияликлар ва бутун мамлакатимиз футболи учун катта аҳамиятга эга. Улар дунёга футболдаги истеъдод ва хурсандчиликни намойиш этишди" – деди Винисиус.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!