Винисиус Карим Бенземани икки сўз билан таърифлади

Мадриднинг “Реал” клубида тўп сураётган бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор жамоадоши Карим Бенземани табриклади. Франциялик футболчи кеча УЕФА томонидан ўтган мавсумнинг “энг яхши футболчиси” деб топилди.

"Энг яхши", — деб ёзган Винисиус ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали.

Эслатиб ўтамиз, овоз беришда Бензема икки бельгиялик - "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ва "Реал" дарвозабони Тибо Куртуани ортда қолдирди.

Ўтган мавсумда Карим 46 та учрашувда қатнашиб, 44 та гол ва 15 та голли узатмани амалга оширган. У "қаймоқранглилар" билан бирга Испания чемпионати ва Чемпионлар лигаси ғолибига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!