Винисиус: "Мбаппени ҳар ёзда "қачон келасан?" деб сўрардим"
"Реал Мадрид" вингери Винисиус Жуниор жамоага Килиан Мбаппени таклиф қилишга урингани ҳақида сўзлаб берди.
"Ҳар ёз унга "Қачон келасан?" деб ёзардим. Мен ўзимни агентдек тутардим. Худди шу ишни Жуд Беллингем билан ҳам қилганман. Мен энг кучли футболчилар билан ўйнашни хоҳлайман, чунки шунда ғалаба қозониш имконияти ошади", — деди Винисиус.
У шунингдек, Мбаппе, Эдуардо Камавинга ва Ферлан Менди билан дўстона муносабатлари ҳақида ҳам фикр билдирди.
"Биз бирга оилаларимиздан кўра кўпроқ вақт ўтказамиз. Шунинг учун муносабатларимиз яхши бўлиши шарт", — деди у стример Ибай Льяносга берган интервьюсида.
Фикрлар