Винисиус: Мен ПСЖ каби клубларда ўйнашни истамайман, чунки ...
"Реал"нинг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор журналистларга Мадрид клубида қолишини тасдиқлади. Аввалроқ, футболчининг ПСЖга ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
“Мен ПСЖ каби клубларда ўйнашни истамайман, чунки Мадрид менинг уйим. Мен бошқа клубга ўтиш ҳақида умуман ўйлаганим йўқ. Яқин кунларда “қаймоқранглилар” билан янги шартнома имзолайман”, — дея фикр билдиради Винисиус.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 21 ёшли футболчи мадридликлар билан 2028 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган янги битим имзолаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Жорий мавсумда Винисиус Жуниор Испания чемпионатида 35 та ўйин ўтказиб, 17 гол ва 10 голли узатмани муаллифига айланди.
Фикрлар