Винисиус Модрич ҳақида: "Хайрлашиш нақадар оғир туйғудир"

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Винисиус Жуниор ёзда жамоани тарк этиши аниқ бўлиб улгурган Лука Модрич билан хайрлашди: 
 
"Хайрлашиш нақадар оғир, Лука... Афсона билан бир кийиниш хонасида ўтказган йилларимиз эди бу. Мадриддаги тарихингга тенг келадигани йўқ: 13 мавсумда 28 унвон. У нафосат, истеъдод ва камтарлик билан тўлиб-тошган, менга мингта сўздан кўпроқ нарсани ўргатди. 
 
Барча маслаҳатларингиз, ўйин услубингиз ва характерингиз учун миннатдорман. Футболингиз ҳақиқий санъат эди. Менга кўрсатган муносабатингиз эса бебаҳо совға бўлди. 
 
Мен сиздан ажойиб тўп узатишни ўргандим. Лекин энг муҳими, сиздан кундалик олийжанобликни ўргандим. 
 
Сизни соғиниб қоламан. Ҳамма нарса учун раҳмат, маэстро. Сени жуда қаттиқ яхши кўраман"
- дея таъриф бериб ўтди бразилиялик юлдуз. 
 
Эслатиб ўтамиз, хорватиялик ярим ҳимоячи "қироллик клуби"даги сўнгги учрашувини 24 май куни "Реал Сосьедад"га қарши ўтказиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!