Винисиус "Реал"даги юбилей учрашувини ўтказди

"Реал" юлдузи Винисиус Жуниор Испания Ла Лигаси 17-туридан ўрин олган "Валенсия"га қарши қолдирилган учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Шу тариқа, бразилиялик вингер "қаймоқранглилар" либосидаги ўйинлари сонини 200 тага етказиб олди. Шулардан 136 таси мамлакат чемпионати, 40 таси Европа Чемпионлар лигаси, 16 таси Испания кубоги, 6 таси Испания Суперкубоги, 2 таси УЕФА Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тўғри келади.

Бу баҳсларда Вини ўз ҳисобига 49 тадан гол ҳамда ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. Унинг трансфер баҳоси 120 миллион еврога тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!