Винисиус: "Роналдунинг Роналду бўлишида оз бўлсада, Каримнинг ҳиссаси бор"

"Реал" футболчиси Винисиус Жуниор жамоадоши Карим Бензема ҳақида гапириб ўтди. Бразилиялик футболчининг фикрича, у "Олтин тўп" ғолиблиги учун асосий даъвогар. 

"Ҳа, у фаворит. Бензема иккинчи бўлиши мумкин эмас. Унинг бу натижалари билан "Олтин тўп"ни юта олмаслиги ҳар қанақасига адолатсизлик бўлади.

Аввал у Криштиану даврида ҳам жуда ёмон ўйин кўрсатмаган. Роналдунинг Роналду бўлишида оз бўлсада, Каримнинг ҳам ҳиссаси бор.

Ҳозир Роналду йўқ ва менимча, энди "Олтин тўп" учун курашиш вақти келди. Ўйлайманки, унга бу мавсумда ғолиблик учун ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди", - деди бразилиялик истеъдод соҳиби.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию