Винисиус ва Рафинья Бразилия терма жамоасига ўртоқлик учрашувида Австралияни мағлуб этишга ёрдам берди
Бразилия терма жамоаси Австралияга қарши ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди — 4:2.
Учрашув эндигина бошланган дақиқалардаоқ меҳмонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 3-дақиқада Вандерсон жамоавий ҳужумни аниқ зарба билан якунлаб, бразилияликларни олдинга олиб чиқди. Аммо Австралия тезда ўзини қўлга олди, ташаббусни қўлга киритди ва тайм якунлангунига қадар наfaқат ҳисобни тенглаштирди, балки олдинга ҳам чиқиб олди.
30-дақиқада Алессандро Чиркати ҳисобни 1:1 қилди, ортидан тўрт дақиқа ўтиб, Коннор Меткалф майдон эгалари учун иккинчи голни урди — 2:1. Биринчи бўлим якунланиш арафасида Бразилия пенальти ишлаб олди ва ундан Рафинья аниқ фойдаланиб, ҳисобни яна тенглаштирди.
Танаффусдан сўнг майдонда яна Бразилия устунлиги кўзга ташланди. 70-дақиқада Бруну Гимарайнс жамоасининг учинчи голини урди. Ортидан ўн дақиқа ўтиб, яна бир пенальтидан Винисиус Жуниор аниқ зарба йўллаб, учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди.

Фикрлар